Ўзбекистон | 11:40 / 24.03.2020
11956
1 дақиқада ўқилади

ДСҚга нархларнинг сунъий оширилиши юзасидан 300та шикоят келиб тушди

ДСҚ ишонч телефонига нархларнинг сунъий оширилиши юзасидан 300 та шикоят келиб тушган

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Сўнгги кунларда Давлат солиқ қўмитасига нархларнинг асоссиз оширилиши юзасидан катта ҳажмдаги шикоятлар келиб тушган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабарида айтилди.

Қайд этилишича, ДСҚ мутахассислари томонидан озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши юзасидан 300 дан ортиқ шикоятлар қабул қилинди.

“Нархлар асоссиз оширилганига дуч келсангиз, ДСҚга 1198 қисқа рақами ёки 71 244-98-98 телефон рақамлари орқали мурожаат қилинг. Юқорида келтирилган рақамлардан ташқари @uzsoliq_bot телеграм боти орқали шикоят қилишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.

Бундан олдин, Ўзбекистонда 13 858та умумий овқатланиш корхонаси фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид