Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига тушган пуллар нималарга ишлатилади?
Бугун ташкил этилган брифинг чоғида «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига бир кунда 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ йиғилгани ҳақида маълумот берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Дониёр Алимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда бу маблағлар қаерга ишлатилиши ва сарф-харажат механизми қай даражада шаффоф бўлиши ҳақида сўзлаб берди.
– Пул ўтказганлар орасида 10 минг сўм йўллаган фуқароларимиздан тортиб бир неча миллион сўмгача ўтказган давлат ва нодавлат ташкилотлари, тадбиркорлар бор. Йиғилган бу маблағлар биринчи навбатда дори-дармон, тиббий анжомлар, дезинфекция, шахсий гигиена воситалари, касаллик профилактикаси бўйича тарғибот материалларига ишлатилади. Қурилишлар қилиняпти, қолаверса, ўша беморлар, карантиндагилар билан бевосита ишлайдиган шифокорларни рағбатлантириш кўзда тутилган.
Бу маблағлар ишлатилиши бўйича мунтазам ҳисоботлар бериб борилади, сарф-харажатлар устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади – деди Дониёр Алимов.
Манбамизнинг хабар беришича, ўз номини ошкор қилишни истамаган биргина ташкилот фонд ҳисоб рақамига 1 млрд. сўм маблағ ўтказиб берган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025