Парламент қуйи палатасида яна бир комиссия тузилди
Комиссияга Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова раис этиб сайланди
Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси тузилди. Бу ҳақда парламент сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, бу жамиятда оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва унинг аҳамиятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги дастурларини ҳаётга изчил татбиқ этиш, оила ва хотин-қизлар масалаларига оид Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилди.
Мажлисда комиссия раиси ва таркиби сайланди. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова раис этиб сайланди.
Таъкидланганидек, комиссия ўз фаолиятида жойларда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари ва ўрганишлар давомида оила ва хотин-қизлар масалаларига оид қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқ, камчилик ва муаммоларни таҳлил қилиб бориш, шу асосда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларига оила ва хотин-қизларга оид масалалар бўйича аниқланган қонун бузилишлари ҳамда уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар киритади.
Шунингдек, оилани мустаҳкамлашга, оналик, оталик ва болаликни муҳофаза қилишга, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётда аёлларнинг иштирокини янада фаоллаштиришга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.
Мавзуга оид
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024