Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин қоидаларини бузган 87 киши маъмурий жавобгарликка тортилди
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев коронавирус тарқалиши олдини олишнинг энг муҳим шарти бу – карантин қоидаларига қатъий ва сўзсиз риоя этиш экани, лекин айрим фуқаролар белгиланган чекловларга қарамасдан ўзбошимчалик билан ўзи ва яқинлари соғлиғини хавф остига қўйишаётгани, шунингдек, карантин тадбирларининг самарасига ҳам путур етказаётгани ҳақида гапирди.
25 март куни АОКА штабида ташкил этилган брифингда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев карантин қоидаларини бузган фуқаролар ҳақида маълумот берди.
«15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Аввал хабар берилганидек, карантинда бўлиш қоидаларини қўпол равишда бузгани учун Шофиркон туманида яшовчи 30 ёшли Равшанов, Паркент туманида яшовчи 66 ёшли Эшов ва Денов туманида яшовчи 31 ёшли Ашуровга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 257-прим моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланган. Бош прокуратура томонидан жиноят ишлариинг тергови устидан алоҳида назорат ўрнатилган», деди Эркин Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026