Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти коронавирус билан боғлиқ вазиятда интизомни сақлашга чақирди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков коронавирус эпидемияси ортида халққа мурожаат қилиб, жорий мураккаб вазиятда фуқароларни интизом сақлашга чақирди.
“Интизомга амал қилиш – ушбу мураккаб кунларда ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Бу нафақат ўзи, балки ўз фарзандлари, ҳамюртлари ва бутун жамият соғлиғи, ҳаёти ва фаровонлиги учун масъулиятдир”, деб айтган Жээнбеков.
Унинг таъкидлашича, республикада коронавирусга қарши, озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёждаги товарлар тақчиллиги юзага келмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда.
“Жорий мураккаб иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, ҳукумат томонидан кичик ва ўрта бизнеснинг алоҳида шароитларда ишлаши алгоритми ишлаб чиқилади. Зудлик билан инқирозга қарши комплекс режани қабул қилиш лозим. Биринчи эҳтиёждаги товарлар етказиб берувчиларга “яшил йўлак”ни таъминлаш керак”, деб таъкидлаб ўтган Жээнбеков.
Айни вақтда Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар 44 нафарни ташкил қилмоқда. Республикада эпидемия сабабли фавқулодда вазият режими жорий қилинган. Шунингдек, бир қатор шаҳарларда, жумладан пойтахт Бишкекда фавқулодда ҳолат режими киритилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026