Ўзбекистон | 08:40 / 25.03.2020
2237
3 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида «Сўзана миллий маркази» ташкил этилади 

Марказни ташкил этиш ишларини жорий йил якунига қадар тугатиш ва фойдаланишга топширилиши белгилаб қўйилади 

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Сўзана миллий маркази” ташкил этилади. Бу ҳақда ҳукумат ҳужжати лойиҳасида айтилган.

Муҳокамага жойлаштирилган ҳужжатга кўра, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо саноат палатаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Сўзана миллий маркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Бунда:

буюртмачи этиб – Самарқанд вилояти ҳокимлиги;

бош лойиҳачи этиб – “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК;

бош пудратчи этиб – энг яхши салоҳиятга эга бўлган муқобил пудрат ташкилотлари орасидан танлов асосида саралаб олиниши;

Марказни ташкил этиш ишларини жорий йил якунига қадар тугатиш ва фойдаланишга топширилиши белгилаб қўйилади.

“Сўзана миллий маркази”ни ташкил этиш концепцияси тасдиқланади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ўздавергеодезкадастр” қўмитаси билан биргаликда Марказ қурилиши учун ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкаси ажратилишини таъминлайди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Марказнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан ўрнатилган тартибда назоратни ўрнатади.

Белгиланишича, Марказ қурилиши ва ташкил этилиши билан боғлиқ харажатлар ташаббускор-инвесторлар маблағлари, хайрия маблағлари, халқаро ташкилотлар грантлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Маданият вазирлиги Миллий телерадиокомпания билан биргаликда миллий маданий мерос ҳисобланган сўзана маҳсулоти ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида видеороликларни тайёрлаш, шунингдек қисқа метражли фильм сценарийсини ишлаб чиқиш ва суратга олиш;

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси билан биргаликда “Сўзана тикиш санъати”ни ЮНЕСКОнинг Номоддий-маданий мероси рўйхатига киритилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўради.

Савдо-саноат палатаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси концепцияда белгиланган талаблар асосида ҳунармандларни жалб этилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид