Ўзбекистон | 15:03 / 25.03.2020
8365
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлик субъектларига ўз ходимларининг Тошкент вилоятидан иш жойига келиб - кетишини ташкил қилиш бўйича енгиллик яратилди 

Тадбиркорлик субъектларига ўз ходимларининг Тошкент вилоятидан иш жойларига келиб - кетишини ташкил қилиш бўйича енгиллик тақдим этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз ходимларини Тошкент вилоятидан иш жойларига келиб - кетишини ташкил этиш бўйича енгиллик яратилди. 

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: 

(71) 210-01-15
(71) 210-01-16
(90) 950-10-11
(90) 935-88-06.

Эслатиб ўтамиз, 24 март кунидан бошлаб, Тошкент шаҳрига ҳар қандай транспорт воситасида кириш ва чиқиш тўхтатилди.

Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрига юк ташиш мақсадида кириш ва чиқишга чеклов бўлмайди; 

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳамда чет эл фуқаролари ўзларининг шахсий транспорт воситаларида Тошкент шаҳрига киришлари мумкин. Бироқ Тошкент шаҳридан чиқиш учун чеклов ўрнатилади;

пиёдалар учун Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга тўсиқ қўйилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид