Фан-техника | 17:44 / 26.03.2020
10176
1 дақиқада ўқилади

Huawei’нинг 90 фоиздан ортиқ ходимлари ишга қайтди

Компаниянинг коронавирус эпидемияси маркази бўлган Уҳандаги R&D маркази ҳозирча ёпиқ, аммо ҳукумат бу ерда ҳам эпидемия сабабли киритилган чекловларни олиб ташлашни бошлади.

Фото: EPA/Vostock-photo

150 минг киши ишлайдиган Huawei компаниясининг 90 фоиздан ортиқ ходимлари иш жойларига қайтди, деб маълум қилди компания асосчиси ва бош директори Жэнь Чжэнфей The Wall Street газетасига берган интервьюсида.

Компания фаолиятининг бир қисмини 3 февралда, Хитой ҳукумати саноатнинг муҳим соҳаларига ишлаб чиқаришни давом эттиришга рухсат берганидан кейин бошлаганди.

Жэнь Чжэнфэйнинг сўзларига кўра, Хитойдан ташқарида Huawei смартфонлари сотуви пасаймоқда, аммо бу пасайиш ўрни Хитойдаги юқори талаб эвазига қопланмоқда. Компания ойига ўртача 22 млн дона смартфон сотмоқда.

Компаниянинг коронавирус эпидемияси маркази бўлган Уҳандаги R&D маркази ҳозирча ёпиқ, аммо ҳукумат бу ерда ҳам эпидемия сабабли киритилган чекловларни олиб ташлашни бошлади.

Аввалроқ Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан ортиғи тузалгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид