Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд дарахт кесган фуқародан юз миллион сўмдан ортиқ зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарди
Фуқарога нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори ўн баробари миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 100 350 000 сўм зарарни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш юзасидан суд қарори расмийлаштирилди
Фото: Экология қўмитаси
“2020 йил февраль ойида Қарши тумани Чарағил МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат рейд тадбири давомида “Тошқул бобо” фермер хўжалиги раиси Б.У. фермер хўжалиги дала майдони четига иҳота сифатида экилган кўп йиллик 4 туп чинорни ҳеч қандай рухсатсиз кесиб ташлаганлиги аниқланди. Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан фермер хўжалиги раиси Б.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган эди.
Ноқонуний кесилган кўп йиллик чинор дарахтлари зарари 100 350 000 сўмни ташкил этганлиги боис Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Қарши туман Маъмурий Судига юборилди.
Қарши туман Маъмурий суди ушбу ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги раиси Б.У.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори ўн баробари миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 100 350 000 сўм зарарни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш юзасидан суд қарори расмийлаштирилди” – дейилади Экология қўмитасининг Kun.uz сайтига йўллаган хабарида.
Мавзуга оид
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
14:56 / 15.01.2026