Жаҳон | 19:03 / 27.03.2020
5896
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда Мерапи вулқони уйғонди

27 март куни эрталаб Индонезиянинг Ява оролидаги Мерапи вулқони уйғонди.  

Видеодан кадр

Жокякарта шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган вулқоннинг отилиши 7 дақиқа давом этди. Натижада кул ва тутундан иборат жуда катта масса 5 км баландликка кўтарилган. 

Индонезиянинг Геологик офатларни тадқиқот қилиш маркази вулқон кратеридан 3 км радиусда одамларнинг яшаши ва ҳаракатланишини чеклаган.

Мерапи – Индонезиянинг энг фаол вулқонларидан бири ҳисобланади. Унда ҳар 2 йилда майда, ҳар 7 йилда йирик отилишлар кузатилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид