Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада АҚШ билан чегарада ҳарбийларни жойлаштиришдан бош тортди
Канада АҚШ президенти маъмуриятининг коронавирусга қарши кураш доирасида АҚШ билан чегарада ҳарбийларни жойлаштириш таклифидан бош тортди.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Канада ҳукуматида таъкидланишича, коронавирус пандемияси шароитида икки давлат ўртасидаги чегарада қўшинларни жойлаштириш мутлақ кераксиз ҳисобланади ва икки азалий иттифоқдошлар ўртасидаги муносабатларга зиён етказади.
“Канада ва АҚШ дунёдаги энг узун ҳарбийлаштирилмаган чегарага эга ва бу чегара шундай бўлиб қолиши бизнинг манфаатларимиз йўлидадир”, деб айтган Канада бош вазири Жастин Трюдо.
Ўз навбатида Канада бош вазири ўринбосари Христя Фриленд АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига чегарада қўшин жойлаштиришга ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтган. Унинг фикрича, бу “мутлақ кераксиз чора” бўлиб, Канада унга “муносабатларга путур етказувчи чора” сифатида қарайди.
“Айни вақтда соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазият ҳеч қандай ҳаракатларни талаб қилмайди ва Канада АҚШнинг бу таклифига қатъиян қарши”, деб қўшимча қилган Фриленд.
Бу орада АҚШ коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда 1-ўринга чиқди. Охирги маълумотларга кўра, АҚШда касалланганлар сони 83507 нафаргача етди. Хитойда касалланиш ҳолатлари 81782 тани, Италияда 80589 тани ташкил қилмоқда.
Дональд Трамп бу ҳолатга изоҳ бериб, уни аҳолининг коронавирусга оммавий тарзда текширилаётгани билан тушунтирган. Шу билан бирга у Хитой ҳукумати томонидан коронавирус бўйича тақдим қилинаётган расмий статистикага шубҳа билдирган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026