Жамият | 21:43 / 27.03.2020
11285
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида яна 4 та туманга кириш ва чиқиш расман тӯхтатилди

27 март куни соат 12:00дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида тўхтатилганди

Соат 20.00 дан бошлаб Навбаҳор, Нурота, Кармана ва Қизилтепа  туманларига ҳам кириш ва чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, ушбу туманларда доимий яшовчи шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот, нодавлат ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Хабарда вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудларига киришга қўйилган чекловлар ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Мавзуга оид