Сенаторлар ва божхоначилар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига маблағ ўтказди
Маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилади
Бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё ҳамжамияти коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида муҳим чоралар кўрмоқда.
Шу кунларда мамлакатдаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.
Жумладан, ватандошлар “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишяпти.
Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, Сенат аъзолари ҳам бу эзгу ишда фаол қатнашиб, халқ саломатлиги йўлида бефарқ бўлмаяпти.
Сенаторлар ушбу фондга маблағ ўтказиб, ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Ўз ўрнида, ушбу маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилиши борасида сенаторлар томонидан парламент назорати ҳам олиб борилади.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024