Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида Air-technics эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
Фуқаро авиацияси корхоналарини янада ривожлантириш, фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари қабул қилинади
Президентнинг “Фуқаро авиацияси корхоналарини янада ривожлантириш, фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” маркази” ДУК ҳаво кемалари паркини унификациялаштириш ва янгилаш, аэропортларни ва фуқаро авиацияси соҳаси ерусти инфратузилмаларини модернизация қилиш, қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирув йиғимлари бундан мустасно) озод қилинадиган “Uzbekistan Airways” АЖ (ва унинг таркибий бўлинмалари), “Uzbekistan Airports” АЖ (ва унинг таркибий бўлинмалари), “Ўзаэронавигация” маркази” ДУК ва “Humo air” МЧЖ томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган жиҳозлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва қисмлар, технологик ускуналар ва асбоблар, транспорт воситалари ва техникалар, парвоз симуляторлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари рўйхати тасдиқланади.
Белгиланишича:
рўйхатдаги импорт товарлар бўйича бериладиган божхона тўловлари имтиёзлари 2020 йил 1 январдан бошлаб амал қилинади;
фуқаролик авиацияси корхоналари томонидан қайтариш-алмаштириш фонди (Pool) бўйича ҳаво кемалари эксплуатациясини техник қўллаб-қувватлаш шартномалари доирасида олиб кирилаётган авиация-техника ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирув йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади;
янги яратилган авиация тармоғи корхоналари учун, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, биринчи уч йил мобайнида божхона, солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ базасида “Air-technics” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда “Air-technics” эркин иқтисодий зонаси фаолияти шартларини белгилайдиган қарор лойиҳасини киритади.
Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда, ушбу қарорга мувофиқ “Uzbekistan Airways” АЖ (ва унинг таркибий тузилмалари), “Uzbekistan Airports” АЖ (ва унинг таркибий тузилмалари), “Ўзаэронавигация” маркази” ДУК ва “Humo air” МЧЖ томонидан олиб кириладиган жиҳозлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва қисмлар, технологик ускуналар ва асбоблар, махсус транспорт воситалари ва техникаларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.
Белгилаб қўйилишича, ушбу қарорга мувофиқ олиб кириладиган жиҳозлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва қисмлар, технологик ускуналар ва асбоблар, махсус транспорт воситалари ва техникалар мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, божхона имтиёзларидан берилган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:06 / 13.05.2026