Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномани Ягона портал орқали олиш мумкин
30 март соат 6:00дан 20 апрель соат 00:01га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.
Фото: KUN.UZ
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида "Aвтотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш" хизмати жорий этилди. Бу ҳақда Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази хабар берди.
“ЯИДХПга (my.gov.uz) кўплаб мурожаатларни ҳисобга олган ҳолда, бир неча соат давом этган иш мобайнида UZINFOCOM Ягона интегратори ҳамда Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари томонидан "Aвтотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш" хизмати жорий этилди.
Хизматдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишингиз мумкин:
https://my.gov.uz/uz/service/335
Ушбу хизматга талаб юқори бўлганлиги сабабли, Ягона портал ишида узилишлар кузатилиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 30 март соат 6:00дан 20 апрель соат 00:01га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.
Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026