Дўконлар, ресторанлар ва фитнес-клублар пандемия пайтида қандай «жон сақлаши» керак: 8 усул
Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб компанияларга ишлаш тақиқланди, баъзилари очиқ бўлса-да, ҳар куни молиявий зарар кўрмоқда.
Бундай шароитда бизнес қандай қилиб «жон сақлаш» вазифаси олдида турибди ва пул топишнинг янги, баъзида ижодий усулларини изламоқда.
Business Insider шундай усулларнинг 8тасини санаб ўтди.
Ресторанлар овқатни олиб кетиш ёки етказиб бериш хизматини таклиф қилмоқда
Аввал овқатни офис ва уйларга етказиб бермайдиган муассасалар ҳам инқироз туфайли бу хизматни таклиф қилишни бошладилар. Бу ўзини изоляцияга олган ёки жамоат жойларини четлаб ўтадиган мижозларни қўллаб-қувватлаш, шунинг асносида бизнес юритишнинг яхши усулидир.
Ресторанларда жой банд қилиш сайтлари энди овқат етказиб бериш учун буюртма олишяпти
Американинг Tock ва Resy ресторанларда стол банд қилиш сервислари ўз сайтини ўзгартириб, пандемия шароитида умумий овқатланиш соҳасига ёрдам беришга қарор қилишган. Энди бу сайтлар орқали овқатга буюртма бериш мумкин.
Ресторанлар оммабоп таомларни тайёрлаш учун маҳсулотлар тўпламини сотмоқда
Бу хизмат ҳам Tock сервисида мавжуд. Ресторанлар оммабоп таомларни тайёрлаш учун маҳсулотлар тўпламини сотмоқда. Мижозлар улардан уйда мустақил равишда овқат тайёрлаши мумкин. Тўпламга жуда кўп маҳсулотлар киради – гўштдан тортиб соусгача.
Ресторанлар контактсиз етказиб бериш хизматини ишга туширишди
Февраль ойида KFC ва Pizza Hut Хитойда контактсиз етказиб беришни йўлга қўйишди. Курьер манзилга борганида маҳсулотлар ўрамини ерга қўяди ва камида 3 метр орқага чекинади. Чунки вирус 2 метргача масофадан юқиши мумкин.
Ҳозирги вақтда шундай усул дунё бўйича қўлланмоқда. Business Insider хабарига кўра, баъзи ресторанлар етказиб беришни бепул қилишган. Ўз муассасасини ёпишга мажбур бўлаётган компаниялар учун етказиб бериш хизмати бизнеснинг муҳим қисмига айланиши мумкин.
Кичик бизнес мижозлардан совға карталарини сотиб олишни сўрамоқда
Совға карталари компанияларга ҳозирги молиявий зарарларни қисқартириш имконини беради. Бироқ бу қисқа муддатли ечим бўлиб, истиқболда молиявий зарарни камайтиришга ёрдам беролмайди.
Фитнес-клублар онлайн ишламоқда
Оммавий тадбирларга қўйилган чекловлар туфайли, Американинг Peloton фитнес-студияси уйда шуғулланиш имконини берувчи иловасига ойлик чегирмаларни таклиф қиляпти. Медитация учун мўлжалланган Mindfl студиялари тизими Mindfl TV ташкил қилиб, машғулотларни виртуал тарзда ўтказмоқда.
Ресторанларнинг ишсиз қолган ходимлари онлайн-сервисларга ўтмоқда
Март ойида Wildberries пандемия туфайли ишдан бўшатилган 3,5 минг россияликни ишга жойлаштиришга ваъда берди. Жефф Безос ҳам шундай қилди: миллиардер ресторан ва барлардан ишдан бўшатилганларни Amazon компаниясига таклиф қилди. Умумий овқатланиш муассасалари эшикларини ёпаётган шароитда маркетплейс ва етказиб берувчи сервислар буюртмалар оқимига зўрға бардош беришяпти.
Кийим-кечак дўконлари онлайн савдолар ҳажмини ошириб, етказиб беришни бепул қилишди
Коронавирус пандемияси туфайли дўконлар ёпилмоқда. Аммо компаниялар барибир мижозларни жалб қилишга интилмоқда. Натижада, сўнгги пайтларда онлайн савдолар ҳажми кескин ошди.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022