Ўзбекистон | 09:18 / 29.03.2020
108729
3 дақиқада ўқилади

Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани олиш тартиби ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда 30 март кунидан шахсий транспортдан фойдаланишга қўйилаётган чеклов муносабати билан Адлия вазирлиги матбуот хизмати йўлларда ҳаракатланиш учун талаб этиладиган махсус рухсатномани олиш тартиби бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, махсус рухсатнома (стикер) Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00дан амалиётга жорий этилади.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади. 

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март куни соат 08:00да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ-овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

«Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади, дея огоҳлантирилади хабарда.

Махсус рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида Давлат хизматлари марказларининг рўйхати:

Тошкент шаҳри

1.Бектемир тумани (71) 231-84-56

2.Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70

3.Миробод тумани (71) 233-13-47 

4.Олмазор тумани (71) 231-71-36

5.Сергели тумани (71) 230-08-84

6.Учтепа тумани (71) 217-47-82

7.Чилонзор тумани (71) 203-60-16 

8.Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75

9.Юнусобод тумани (71) 235-41-42

10.Яккасарой тумани (71) 231-88-12

11.Яшнобод тумани (71) 231-19-34

Тошкент вилояти

12. Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47

Андижон вилояти 

13. Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30

Бухоро вилояти 

14. Бухоро шаҳри (65) 223-21-45

Навоий вилояти

15. Навоий шаҳри (79) 210-11-48

Наманган вилояти

16. Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31

Жиззах вилояти

17. Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22

Сирдарё вилояти

18. Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22

Самарқанд вилояти

19. Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39

Фарғона вилояти

20. Фарғона шаҳри (73) 241-85-49

Хоразм вилояти

21. Урган шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47

Қорақалпоғистон Республикаси

22. Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96

Қашқадарё вилояти

23. Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201, 

Сурхондарё вилояти

24. Термиз шаҳри (76) 225-19-08

Мавзуга оид