Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда карантинга амал қилмаган қоидабузар фуқароликдан маҳрум этилди
Сингапур ҳукумати хориждан қайтгач уй карантинига амал қилмаган қоидабузарни фуқароликдан маҳрум қилди.
Бу ҳақда мамлакатнинг иммиграция ва назорат бошқармасида маълум қилинди.
Таъкидланишича, 53 ёшли Го Илья Виктор исмли маҳаллий фуқаро 19 март куни Сингапурга Индонезиядан қайтган. Унга коронавирус эпидемияси сабабли 14 кун уйда карантинда қолишлиги кераклиги ҳақида ёзма огоҳлантириш берилган. Бироқ қоидабузар уйда қолиш ўрнига, Индонезиянинг Батам оролига йўл олган. “Унга Сингапурдан чиқишда изоляция режимини бузаётгани ва тегишлича жазоланиши ҳақида огоҳлантириш қилинган. Бироқ шунга қарамай у мамлакатни тарк этиб, 24 мартда яна унга Сингапурга киришга ҳаракат қилган”, дейилган хабарда.
Бошқармада таъкидланишича, била туриб амалга оширилган қоидабузарликнинг оғирлиги инобатга олиниб, эркакни фуқароликдан маҳрум қилишга қарор қилинган.
“Сингапур ҳукумати изоляция роежимини бузувчиларга нисбатан энг қатъий чораларни кўради. Бундай қоидабузарликлар учун 10 минг Сингапур доллари (7 минг доллар) миқдорида жарима ва/ёки 6 ойгача қамоқ жазоси хавф солади”, дейилган хабарда.
Ҳозирда Сингапурда мамлакатга кираётганлар учун 14 кунлик карантин амал қилмоқда. Бундан ташқари, 23 мартдан мамлакат доимий яшашга рухсати бўлмаган хорижликларнинг кириши ва транзити учун тўлиқ ёпилган.
Айни вақтда Сингапурда коронавирусга чалинганлар сони 802 нафарни, вафот этганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026