Жаҳон | 22:27 / 30.03.2020
11311
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коронавирус сабабли карантин чоралари кучайтирилади

Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 300дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Нур-Султон ва Олмаотада 19 мартдан карантин жорий этилган.

Фото: Getty Images

Коронавирус сабабли Қозоғистоннинг барча ҳудудларида карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.

"Бизнинг вазифамиз – ўсишни камайтириш, янги ҳолатларни камайтириш. Айнан шунинг учун давлат раҳбари томонидан бутун мамлакат бўйлаб карантин эълон қилинди, айнан шунинг учун нафақат Нур-Султон ва Олмаотада, балки барча ҳудудларда карантинни кучайтириш бўйича чоралар қабул қилинди", - деди Биртанов.

У ўз-ўзини изоляция қилиш ва бошқалар билан мулоқотни чеклаш муҳим эканлигини таъкидлади.

Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 300дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Нур-Султон ва Олмаотада 19 мартдан карантин жорий этилган. Душанбадан яна олтита шаҳар: Атирау, Қарағанда, Темиртау, Саран, Шахтинск ва Абай карантин учун ёпилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид