Ўзбекистон | 10:50 / 30.03.2020
9928
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида саховатпеша инсонларнинг ёрдамларини етказиб бериш бўйича марказ ташкил этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида саховатпеша инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамларни амалга оширишда юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди.

30 март куни соат 06:00дан 20 апрель соат 00:01га қадар Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари ҳаракати махсус рухсатномалар билан амалга оширилиши муносабати билан саховатпеша инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар масаласида қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, кўнгиллиларнинг хайрли ишлари ўз вақтида манзилли амалга ошишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди.

Марказ қуйидаги тартибда иш фаолиятини амалга оширади:

  • давлат ва жамоат ташкилотлари, депутатлар, тадбиркорлар, ёрдам кўрсатишни истаган фаол фуқаролар марказга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат этади;
  • марказдан мурожаат бўйича маълумот туман ҳокими ўринбосарларига етказилади;
  • туман ҳокими ўринбосарлари ёрдам кўрсатиш истагини билдирганлар билан ҳамкорликда манзилли ёрдамни ташкил этади.

Марказга ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар (71) 210-01-15 ва (71) 210-01-16 телефон рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Мавзуга оид