Жаҳон | 22:46 / 31.03.2020
6680
1 дақиқада ўқилади

«Формула-1» жамоаси коронавирусга чалинганларга ёрдам берувчи қурилма ишлаб чиқди

Коронавирусга чалинганлар учун ишлаб чиқилган янги қурилма баъзи беморларга ҳозирда энг тақчил тиббий қурилмалардан бирига айланган ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасидан воз кечишга имкон беради. 

«Формула-1» автопойгасининг Mercedes-AMG Petronas жамоаси муҳандислари коронавирусга чалинганларга нормал нафас олишда ёрдам берувчи қурилма прототипини бор-йўғи 100 соат ичида ишлаб чиқишди.

Қурилма тиббий буюмлар ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармасида текширилиб, Италия ва Хитойдаги шифохоналарга берилган.

Қурилманинг муаллифлари аввалгиларидан тубдан фарқ қилувчи янги қурилма яратишлари керак эди.

Натижада Mercedes-AMG Petronas жамоаси ва Лондон университет коллежи вакиллари ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаси ўрнини босувчи CPAP-ниқоб ишлаб чиқишди.

Бу қурилмада ҳаво-кислород аралашмаси беморнинг оғзи ва бурнига доимий тезлик билан берилади. Ушбу ниқобнинг қўлланиши беморни медикаментоз уйқуга туширади ҳамда нафас олиш трубкасини трахеяга жойлаштиришга эҳтиёж бўлмайди.     

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид