Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида ёш болали ходимнинг меҳнат таътили тугаса, қандай йўл тутилади?
Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева карантин даврида меҳнат таътили тугайдиган ёш болали ходимлар қандай йўл тутиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берди.
«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 март кунги буйруғига асосан, агар ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:
– муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;
– масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.
Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур», – деди Ўринбоева 30 март кунги брифингда.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026