Норвегиялик чанғичилар 37 йиллик жаҳон рекордини янгилашди
Норвегиялик Жоар Теле ва ака-ука Андерс ва Йорген Окланд чанғиларда энг узун масофани босиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишди.
Улар 516 кмлик масофани 31 соатда ўтишган.
Аввалги рекорд 500 кмни ташкил қилган ва у ҳам норвегиялик чанғичи Бьорн Локкенга тегишли бўлган. У 1983 йилда бу масофани 48 соатда ўтган.
Янги рекордни ўрнатган спортчиларда чанғиларни мойлаш учун қурилма ва озиқ-овқат захираларини олиб юрган икки ёрдамчи бўлган.
“Чопишдан мақсад чанғиларда иложи борича кўпроқ қолиш бўлган. Биз катта тажриба орттирдик. Сенинг тананг имконсизлик чегарасини суриб, ҳаракатланишда давом этишини кузатиш мароқли бўлди”, деб ёзган Instagram‘да рекордчилардан бири Жоар Теле.
Ўтган ҳафта 27 ёшли норвегиялик Эрик Асдол 24 соат ичида чанғида энг узун масофани босиб ўтиш бўйича рекордни янгилашга уриниб кўрган. Бироқ унинг уриниши 18 соат 50 дақиқада 376 кмлик масофани босиб ўтгандан кейин нафас олишдаги муаммо сабабли тўхтаган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
12:00 / 21.11.2024
Норвегия валиаҳд маликасининг ўғли зўравонлик иши бўйича ҳибсга олинди
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
19:30 / 24.10.2024