Италиянинг баъзи аҳолисида коронавирусга қарши иммунитет аниқланди
Италиянинг Феррара шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда коронавирусга қарши иммунитет борлиги аниқланди.
La Nuova Ferrara нашрининг ёзишича, ҳудудда касалланганлар сони жуда кам. Хусусан, Эмилия-Романья ҳудудида 14 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтириб олган бўлса, бу кўрсаткич Феррарада атиги 307 нафарни ташкил қилади.
Фуқаро мудофааси хизмати комиссари Сержо Вентури бу маълумотларни тасдиқлаган ҳолда, Феррара аҳолиси қандайдир сабабга кўра, коронавирусга қаршилик қилаётганини айтди.
«Авваллари бу ҳудудда безгак тарқалган, одамларда унга қарши иммунитет бор. Балки шу сабабдан ҳам коронавирус юқтириб олганлар сони кам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ирсиятга боғлиқ бўлган талессемия касаллигига ҳам боғлиқдир», — деди Вентури.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) маълумотига кўра, Италияда коронавирус юқтириб олганлар сони 105 мингдан ортиқни, вафот этганлар сони 12 мингни, соғайиб кетганлар сони 15 мингни ташкил қилади.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024