Жамият | 21:00 / 01.04.2020
13983
2 дақиқада ўқилади

МИБ карантин даврида истеъмолчилар билан янгича тарзда иш олиб бормоқда

Юртимизда коронавирус (COVID-19) инфекцияси сабабли юзага келган карантинли вазиятда истеъмолчилар уйида бўла туриб, фойдаланилган электр энергияси, табиий газ учун тўловларни қандай амалга ошириши мумкинлиги мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Яқинда бўлиб ўтган онлайн-брифингда МИБ раҳбарлари масофавий мулоқотни йўлга қўйиб, тўловларни электрон тарзда тўлаш имкониятини яратишини айтиб ўтишган эди.

Ҳозирги мураккаб ва аҳолимизнинг аксарият қисми уйда бўлиб турган вазиятда энергия ресурслари хонадонларимиз жуда муҳим ресурс бўлиб, эҳтиёж янада ортмоқда, тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги қарздорликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Ўз навбатида, бундай пайтда фуқароларимизда ҳам фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан деган нотўғри фикрни уйғотмаслигимиз лозим!

Лекин, карантин даврида уйда бўлиб, МИБ давлат инспекторига ҳисоблагич кўрсатичларини қандай қилиб кўрсатиш мумкин? Буни масофавий амалга ошириш мумкинми?

 Аввало айтиш керак, Мажбурий ижро бюроси фуқароларимиз учун “Telegram” тармоғида “@mibuzbot” ишга туширди. Ушбу бот орқали, эндиликда: 

• фуқароларимиз фойдаланилган коммунал хизматлар бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, ушбу ботга жўнатишлари мумкин; 

• бюро давлат инспекторлари абонентлар томонидан юборилган фото суратларни қабул қилиб, кўрсаткичларини тасдиқлайди ва махсус базага киратади; 

• коммунал хизматлар ёки ижро ҳужжтлари бўйича қарздорлик юзага келса, буни “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари ёрдамида тўлаб боришлари мумкин.

Шу билан бирга, “www.mib.uz” расмий сайти орқали ҳам “Коммунал хизматлардан қарздорликни аниқлаш” бўлимидан охирги кўрсаткичларни жўнатиш имкони мавжуд.  

Мавзуга оид