Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг «Толибон» билан музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади
Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг «Толибон» билан музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ баёнотида айтилади.
«Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини Ўзбекистон олқишлайди ва буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади. Айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан «Толибон» ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир», дейилади баёнотда.
Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилди.
9 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганди.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумати томонидан шакллантирилган делегация билан музокара ўтказишдан бош тортгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
10:15 / 17.06.2026