Ўзбекистон | 07:01 / 01.04.2020
30612
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда рейд: махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга жарима солиш бошланди

Фото: KUN.UZ

2020 йил 30 мартидан эътиборан, Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари, жумладан Тошкент шаҳрида махсус рухсатномаларсиз автомобиллар ҳаракати тақиқланди. Коронавирус тарқалишига қарши ташкил этилган Республика махсус комиссиясига кўра, бундан кўзланган мақсад аҳоли ва автомобиллар ҳаракатини кескин чеклашдир. Мазкур чекловлар, 20 апрелгача амал қилиши белгиланди. 

Шу билан бирга, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда my.gov.uz портали орқали курьерлик хизматлари учун махсус рухсатномалар бериш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, йўналишсиз таксиларга ҳам фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланди

Бироқ...кескин чоралар белгиланганига қарамай, шаҳарлар, хусусан, Тошкентда автомобиллар қатнови камаймаяпти. Шу муносабат билан, 31 мартдан бошлаб, Тошкент ШИИББ ЙҲХБ, Миллий гвардия ва СЭН ходимларининг биргаликда рейди бошланди. Улар стикерсиз юрган ёки махсус рухсатномаларни қалбакилаштирган ҳайдовчиларни аниқлайди. 

Махсус рухсатномасисиз ҳаракатланаётган автомобиллар жарима майдончасига қўйилади, автомобиль эгаларига маъмурий баённомалар расмийлаштирилади. Бундан ташқари, қалбаки рухсатномалар эгаларига жиноий иш қўзғатиш чоралари кўрилади.

 

Тошкентда рейд: махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга жарима солиш бошланди 30 мартдан шаҳарларда махсус рухсатномаларсиз автомобиллар ҳаракати тақиқланди. Мақсад автомобиллар ва фуқароларнинг ҳаракатини чеклашдир. Бироқ... Шаҳарлар, хусусан, Тошкентда автомобиллар қатнови камаймаяпти Шу муносабат билан Тошкент ШИИББ, Миллий гвардия ва СЭНнинг қўшма рейди бошланди.

Posted by Kun.uz on Tuesday, March 31, 2020

 

Мавзуга оид