Жамият | 18:01 / 02.04.2020
13545
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Asiamoney Best Bank Awards 2020: «Агробанк – Ўзбекистоннинг энг яхши рақамли банки» деб топилди

Фото: Агробанк

Биз ҳозирги мураккаб вазиятда, одамларнинг одатий турмуш тарзи ўзгараётган бир даврда яшамоқдамиз. Коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ дунёдаги ҳозирги вазият ушбу ўзгаришларни энг юқори нуқтага олиб чиқди деб айтиш мумкин. Бу ҳолатда бутун дунёда айнан рақамли технологияларга талаб ортмоқда. 

Яна шуниси муқаррарки, карантин тугаганидан кейин иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари кейинги ривожланиш йўналишларини ўзгартиришга киришишади. Хусусан, банк соҳасида биз рақамлаштириш даражасининг ошишини кутишимиз мумкин бўлади.

Юқоридагиларнинг тасдиғи сифатида , «Asiamoney» халқаро бизнес нашриёти томонидан Агробанк «Best Bank Awards» мукофоти доирасида «Ўзбекистондаги енг яхши рақамли банк» деб тан олинишини таъкидлаш мумкин.

«Asiamoney» нашриётининг экспертлари банкнинг қулай ва функционал мобил иловаси, шунингдек унинг энг янги лойиҳаларига алоҳида тўхталдилар:

1. «Сбербанк онлайн» дастури орқали Россиядан Агробанк пластик карталарига пул ўтказмалари;

2. Юридик шахслар учун бугунги кунда уникал хизмат тури бўлган онлайн маблағ олиш;

3. Кредит карта каби маҳсулотни банк томонидан ишга туширилишига алоҳида эътибор қаратишди.

Экспертлар банк рақамли трансформация стратегиясини амалга оширишда ва масофавий банк хизматларни ривожлантиришда инноватор бўлганлигини юқори баҳоладилар.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги қийин карантин вазиятида, масофадан кўрсатиладиган банк хизматларига талаб жуда юқори. Ҳозирда 500 мингдан ортиқ Агробанк мижозлари масофавий банк хизматларидан илова ёки сайт орқали фойдаланишмоқда ва бу хавфни минималлаштиришга ёрдам бермоқда.

Шунга қарамай, ушбу инқироз жуда узоқ давом этмайди, маълум вақтдан сўнг вазият ўз изнига тушади ва ҳозирда банк томонидан қўйилган қадамлар рақобатбардошликни кучайтириш ва мижозларга молиявий эркинликни янада ошириш орқали фойда келтиради.

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram: t.me/AgrobankChannel

Instagram: @Agrobank_uz

Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид