Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда нефть сақлашга жойлар деярли қолмагани маълум қилинди
Яқинда нефть компанияларининг асосий муаммоси жорий нархларда фойда кўра олишлари эмас, балки ўз нефтларини жойлаштиришга жой топа олишлари-йўқлиги бўлади.
Фото: Energyworld
Жаҳон бозорида нефтга таклиф талабдан анча кўпроқни ташкил қилмоқда, шу сабабли нефтни сақлаш учун жойлар тугаб бормоқда.
“Нефтга талаб таклифга нисбатан шунчалик тез пасаймоқдаки, яқинда нефть компаниялари учун асосий муаммо улар бозорда фойда кўра олишлари эмас, балки ўз нефтларини жойлаштириш учун жой топа олишлари-йўқлиги бўлади”, деб айтган JBC Energy компанияси таҳлилчиси.
Компанияда бу масалада ҳисоб-китоблар ўтказилиб, натижалар апрель ойи охиригача 6 млн баррел нефтни сақлашга жой бўлмаслигини кўрсатган. Сўнгра ушбу рақам яна бир млнга ошиши мумкин.
Нефтга талаб пастлигига қарамай, нефть экспорт қилувчи давлатлар уни қазиб олиш ҳажмини оширишмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 26.03.2026
P2P-ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди(ми?)
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
23:30 / 07.11.2025