Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари: Яқин кунларда коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошади
ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус яқин вақт ичида дунёда коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан, вафот этганлар сони 50 мингдан ошишини айтди.
“Мен инфекциянинг дунё бўйлаб тез тарқалишидан ташвишдаман. Охирги 5 ҳафта ичида биз деярли ҳар бир давлат ва ҳудудда қайд қилинган янги касалланиш ҳолатлари деярли экспоненциал равишда ўсаётганини кўрмоқдамиз. Охирги ҳафтада ўлимлар сони 2 мартадан кўпроққа ошди. Яқин кунларда коронавирусга чалинганлар сони бир миллионга, ундан вафот этганлар сони 50 мингга етади”, деб айтган Гебрейесус матбуот анжуманида.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 750 мингдан, вафот этганлар сони 36 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Жонс Ҳопкинс университети реал вақтда эълон қиладиган маълумотларга кўра эса дунёда коронавирусга чалинганлар сони 924 мингдан ошган, у келтириб чиқарган асоратлардан 46 мингдан кўпроқ одам вафот этган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026