Ўзбекистон | 21:28 / 02.04.2020
20371
2 дақиқада ўқилади

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун навбатдаги жанговар сменани юборди

Карантин ҳудудида қўриқловни амалга оширган бўлинмалар Самарқанд ҳарбий госпиталига 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Улар малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

Фото: Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги матбуот хизмати

Бугун, 2 арпель куни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кўрсатмасига мувофиқ, Самарқанд вилоятида жойлашган карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун навбатдаги жанговар смена юборилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов хабар берди.

Тадбирда округ қўмондонлиги, Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизони офицерлари, ҳарбий қисм командирлари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди. 

Дастлаб карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ва кўчалар, аҳоли уйларини дизенфекция қилишда, шунингдек, уруш қатнашчилари, ёлғиз кексалар холидан хабар олишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга пул, эсдалик совғалари ҳамда навбатдаги унвонлар топширилди.

Шундан сўнг, Самарқанд вилоятида карантинга олинган шифохона ва биноларда фуқароларни хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган бўлинмаларга жанговар топшириқ берилди.

– Карантин масканида хизматни ўташ жанговар вазифани бажариш билан тенглаштирилади. Самарқанд (5 та), Жиззах(1 та) ҳамда Навоий (4 та) вилоятидаги жами 10 та объектда 200 нафарга яқин ҳарбийлар томонидан патруллик қўриқлови олиб бориляпти. Бундан ташқари, ички блок-постларда ҳам хизмат тўғри ташкил этилган , – дейди округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов. 

Карантин ҳудудида қўриқловни амалга оширган бўлинмалар эса Самарқанд ҳарбий госпиталига 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Улар малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

Мавзуга оид