Жаҳон | 19:30 / 02.04.2020
91947
1 дақиқада ўқилади

Путин россияликларга янги мурожаат билан чиқиш қилди — карантин 30 апрелгача чўзилди

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз халқига иккинчи мурожаат билан чиқиш қилди. У 30 апрелгача иш кунларини бекор қилиб, ҳудудларга қўшимча ваколатлар берди.

Фото: Kremlin.ru

Россия президенти аҳолининг сантария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш учун жорий этилган «дам олиш кунлари»нинг апрель ойи охиригача чўзилишини эълон қилди.

«Агар шароит тақозо этса, эълон қилинган дам олиш кунларини қисқартириш томонга тузатамиз», – дея Россия президенти сўзларини келтирмоқда РБК.

Ўтган сафар Путин 25 март куни россияликларга телемурожаат қилиб, 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафтани эълон қилган эди.

Корхоналар бу ҳолатда ходимларнинг маошларини сақлаб қолишлари шарт эди. Дам олиш кунлари меҳнат таътили ҳисобидан қопланмаслиги эълон қилинган.

Мавзуга оид