Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда карантинда бўлган 434 киши уйига кузатилди
Самарқанд шаҳридаги махсус ҳудудларда икки ҳафта давомида карантинда бўлган 434 кишига уйига кетишга рухсат берилди.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Kun.uz’га хабар беришича, Самарқанд туманидаги «Дўстлик» оромгоҳида 292 нафар, Самарқанд шаҳридаги темирйўл коллежи ётоқхонасида эса 142 нафар киши карантинда сақланаётганди.
Бугун, 1 апрель куни 14 кунлик карантиндан сўнг уларга уйга кетишга рухсат берилди. Уларнинг барчаси Россиядан Самарқандга олиб келинган ва карантинда бўлиб турганди.

Карантиндан чиққанларнинг аксари бошқа вилоятдан бўлгани сабаб уларни манзилларига етказиш учун Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан автобуслар ташкил қилинган. Автобуслар вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси автомобиллари ҳамроҳлигида ҳаракатланади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабар беришича, 14 кун давомида карантинда бўлган фуқаролардан бир неча марта анализ олинган ва уларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмаган. Эндиликда уларнинг барчаси маълум муддат оила шифокори ва патронаж ҳамширалар назоратида тиббий кузатувда бўлади.
Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026