Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда 3 апрелдан умуммиллий комендантлик соати жорий этилади
Таиландда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1 875та ҳолат қайд этилган, 15 киши вафот этган.
Таиланд ҳукумати қироллик ҳудудида коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида 3 апрелдан умуммиллий комендантлик соати жорий этмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, комендантлик соати 22.00дан 04.00гача амал қилади. Бу вақт давомида фақатгина тиббий ашёлар ташиш, тиббий ходимлар ва беморларнинг ҳаракатланиши мумкин бўлади.
"Бош вазир Прают Чан-Оча бугун миллий телевидение орқали баёнот беради", - дея ҳукумат вакили сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters.
Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Таиландда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1 875та ҳолат қайд этилган, 15 киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026