Путин ОПЕК+ ва АҚШ билан биргаликда нефть қазиб олишни қисқартиришга тайёрлигини билдирди
2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувга эришиши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотидан сўнг нефть нархи кескин кўтарилди.
Россия бошқа давлатлар билан биргаликда нефть қазиб олиш ҳажмини суткасига 10 млн баррелгача қисқартиришга тайёр, деди мамлакат президенти Владимир Путин.
«Албатта, бу ҳамкорликда амалга ошиши шарт», — деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия АҚШ ва ОПЕК+ қатнашчи-давлатлари билан келишишга тайёр.
«Ўзаро ҳамкорлик деганимда, барча, жумладан ҳамкорларимиз ҳам гап инқирозгача бўлган ҳажмдан, яъни шу йилнинг биринчи чорагида қазиб олинган ҳажмдан қисқартириш тўғрисида кетаётганини тушунишади, деб ўйлайман», — деб қўшиб қўйди Россия президенти.
2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувга эришиши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотидан сўнг нефть нархи кескин кўтарилди.
Саудия Арабистони эса ОПЕК+ қатнашчи-давлатлари ва бошқа давлатларни зудлик билан учрашув ўтказишга чақирди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024