Шамоллаш аломати бўлган сотувчиларнинг ишлаши мумкин эмас – Отабеков
Етказиб бериш хизматлари ходимлари ва сотувчиларда қўлқоп ва ниқоб бўлиши шарт.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари ходимлари ҳамда сотувчиларнинг карантин давридаги фаолияти юзасидан маълумот берди.
«Овқат ва маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари ходимлари, сотувчилар ва бошқалар COVID-19 учун тест топширишмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда улар тегишли чораларни кўришлари керак, яъни резина қўлқоп кийиб, ниқоб тақиб юриши, шунингдек, камида 1 метрлик оралиқ масофани сақлашлари керак.
Барча ходимлар тана ҳароратини ўлчайдиган эрталабки филтрга эга. Шамоллаш аломатлари бўлган ходимларнинг ишлашига йўл қўйилмайди», – дея Нурмат Отабеков 3 апрель куни АОКАда ўтган брифингда.
Ўзбекистоннинг бош санитар-врачи савдо шохобчаларида карантин тадбирлари қандай ташкил этилиши ҳақида ҳам маълумот берди.
«Савдо шохобчаларида карантин тадбирларини ташкил этиш тартиби, шу жумладан, тана ҳароратини текшириш, тиббий ниқобларни алмаштириш дафтарчаси, дезинфекциялаш оралиғи ЖССТ тавсияларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Давлат инспекцияси томонидан ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаларига савдо тизимида карантин ва чеклов чораларининг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида кўрсатма берилган», – Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022