Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоҳрух Ғиёсов карантиндан фойдаланиб, уйни таъмирлаб олишни маслаҳат берди
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов карантин даврида уйда қолиб, фурсатдан фойдаланган ҳолда уйларини таъмирлаб олиш мумкинлигини тавсия этди.
Фото: Shutterstock
«Карантин даври – уй таъмири сингари фойдали ишларни ўтказиб олиш учун қулай пайт. Аммо ҳозир қурилиш моллари дўконлари ёпиқ. Шу боис уй таъмирламоқчи бўлган юртдошларимизга бунинг чораси ҳақида маълумот бермоқчиман.
Интернетда қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчиларни топиб, боғланинг. Улар омборхоналаридан сизга керакли молларни такси-куръерлик хизмати орқали бериб юборишади. Тўловни онлайн ўтказмалар орқали амалга оширишингиз мумкин. Уй таъмирини эса оилангиз кўмаги билан ўзингиз ўтказиб оласиз», – дея Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026