Спорт | 16:25 / 03.04.2020
4346
3 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро марафони кузга кўчирилди

22 март куни Наврўз байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган II Тошкент халқаро марафони коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Соврин жамғармаси 350 миллион сўм бўлган бу халқаро марафон 11 октябрда ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот котиби Отабек Эшмаматов АОКАда ташкил этилган брифингда маълум қилди.

«Тошкент халқаро марафони жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказиладиган бўлди. Шу кунгача марафонда қатнашиш учун 30дан ортиқ мамлакатдан 2 мингдан ошиқ қатнашчилар рўйхатдан ўтганди. Улардан 210 нафари тўлиқ марафон, яъни 42 км 195 масофага югуриш учун, 680 нафари ярим марафон баҳслари учун, қолганлар 1,5 ва 3 км масофага оммавий югуриш мусобақасида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.

Иштирокчилардан 90 миллион сўм атрофида аъзолик бадали йиғилган ва шундан 18 миллиондан ортиғи эгаларига қайтариб берилди. Қолганлар ҳам ариза асосида пулларини қайтариб олишлари ёки бўлмаса амалга оширган тўловларини 11 октябрда ўтказиладиган марафонга қатнашиш учун ўтказишлари мумкин», деди Отабек Эшмаматов.

Вазирлик матбуот котиби, шунингдек Олимпиада ўйинларининг бошқа муддатда ўтказилиши ва бу спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида ҳам гапирди.

«Олимпиада ўйинларининг кейинги йил ўтказилиши одилона қарор бўлди ва бу бутун дунё спортчилари қаторида ўзбекистонлик спортчилар учун ҳам яхши хабар бўлди.

Коронавирус пандемияси сабаб қатор лицензион мусобақалар бекор қилинди ва спортчиларимиз Токио олимпиадасига кўзланган миқдорда йўлланмани қўлга киритиб улгуришмади. Атлетларимиз спорт мусобақалари тўхтатилганига қадар 40та йўлланмани қўлга киритишганди.

Масалан, ҳозиргача 7та йўлланмани нақд қилган боксчиларимиз 10та йўлланмани мақсад қилишганди. Агар олимпиада ўйинлари кейинги йилга қолдирилганида, ўйналмай қолган йўлланмалар спортчиларнинг охирги кўрсаткичларига қараб тақсимланар ва бу адолат тамойилларига зид бўлиб қоларди.

Олимпиада ўйинларининг қолдирилгани спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қандай таъсир қилди? Албатта, мусобақа қолдирилгани билан спорт тўхтаб қолгани йўқ. Спортчи бир кун машғулотни қолдирса, бир неча ой кўрган тайёргарлиги йўққа чиқиши мумкин. Атлетларимиз уй шароитида машғулотларни давом эттиришмоқда ва бу жараён МОҚ ташкил қилган махсус гуруҳ назоратида», дея Отабек Эшмаматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда