Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги хорижий талабалар республика таълим муассасалари ётоқхоналарида яшаб турибди — вазирлик
4 апрель куни, АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев карантин даврида хорижий талабаларнинг билим олиши ва яшашига яратилган имкониятлар ҳақида гапирди.
Қайд этилишича, республикадаги 37 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ётоқхоналарида айни пайтда жами 3147 нафар туркманистонлик талаба–ўқувчилар яшаб турибди. Жумладан, 20 та олий таълим муассасалари ётоқхоналарида 1934 нафар; 17 та коллежлар ётоқхоналарида 1213 нафар талаба яшамоқда.
«Термиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ҳам 172 нафар афғонистонлик талабалар таҳсил олади. Барча хорижлик талабалар сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан (СанПиН нормаларига мувофиқ) кунлик бепул асосда таъминланмоқда. Ётоқхоналарда тиббиёт ходимларининг доимий навбатчилиги йўлга қўйилган», - дея маълумот берди Бабашев.
Вазирлик ахборотига кўра, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу талабалар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Улар ҳам масофавий таълим жараёнига жалб этилган, навбатчи тарбиячилар ҳамкорлигида мустақил машғулотлар ҳамда бадиий асарлар мутолааси билан машғул.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026