Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда бир шахс карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди
Ҳиндистонда эркак карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди.
Фото: Getty Images
Ҳиндистоннинг Пунч шаҳрида (Кашмир) яшовчи 70 ёшли Ҳаким Дин коронавирус тарқалиши олдини олиш учун киритилган карантин шароитида уйига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди. Бу ҳақда The New Arab сайти хабар берди.
Қария Жамму шаҳридаги шифохонада бошидаги жароҳатдан даволанаётган бўлган. Бу орада 1 апрелда мамлакатда карантин режими киритилган. Шундан кейин эркак уйига етиб олиш учун найранг ишлатишга қарор қилган.
Тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси эркакка Покистон билан чегарада жойлашган уйигача етиб олиши учун йўллардаги кордонлардан ўзини ўлганга солиб ўтиб олишни таклиф қилган.
Дин ва яна уч киши тез тиббий ёрдам машинасида шифохонадан берилган ўлим ҳақидаги қалбаки ҳужжатлар билан 160 км йўл босиб, бир нечта кордонлардан ўтган. Бироқ охирги блокпостда уларни полиция “ҳитлаб қолган”.
Полициячилардан бири автомобилда чойшаб остида ётган эркак тирик бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Алдов фош бўлгач, қоидабузарлар ҳибсга олиниб, карантинга жойланган. Полиция бошлиғи Рамеш Ангралнинг маълум қилишича, эркаклар фириб қўллаганлик ва тақиқловга бўйсунмаганлик учун жаримага тортилган.
Мавзуга оид
10:10
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026