Жаҳон | 21:12 / 05.04.2020
14826
1 дақиқада ўқилади

Ливиянинг собиқ бош вазири коронавирусдан вафот этди 

Ливиянинг собиқ бош вазири Маҳмуд Жибрил Қоҳирадаги шифохонада 68 ёшида коронавирусдан вафот этди. 

Маҳмуд Жибрил / Фото: AFP

Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, охирги йиллар Ливия миллий кучлари коалициясига бошчилик қилган сиёсатчи шифохонада 27 мартдан бери ётган. У ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган бўлган.

Жибрил бош вазир лавозимини Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан ағдарилгандан кейин унинг рақиблари томонидан 2011 йилдаги исён бошида ташкил этилган муваққат ҳукуматда эгаллаган. Муваққат ҳукумат 2012 йил августда ўз фаолиятини тугатиб, ваколатларини парламентга топширган. 

2012 йил июлда Жибрил партияси “Миллий кучлар альянси” парламент сайловларида кўпчилик овоз тўплаган. Жибрил, шунингдек, 2019 йил баҳорда ўтиши керак бўлган президент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини илгари сурган. Бироқ сайловлар фелдмаршал Халифа Ҳафтар кучларининг Триполига ҳужуми сабабли номаълум муддатга қолдирилган.

Мавзуга оид