Жаҳон | 22:51 / 05.04.2020
5537
2 дақиқада ўқилади

Сингапурда мактаб ёпилиши ҳақидаги қарорни расман эълон қилинишидан аввал тарқатган эр-хотин ҳибсга олинди

Сингапур ҳуқуқ-тартибот органлари мактаблар ёпилиши тўғрисидаги матбуот учун мўлжалланган баёнот лойиҳасини расман эълон қилинишидан аввал тарқатган эр-хотинни ҳибсга олишган.

Фото: KUN.UZ

«37 ёшли аёл ва унинг 38 ёшли турмуш ўртоғи махфий ҳужжат алмашиниш тўғрисидаги қонунни бузгани учун ҳисобга олинди», — дейилади республика полициясининг баёнотида.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, давлат идорасида ишловчи аёл 3 апрель куни тушгача коронавирус пандемияси туфайли мактаблар ёпилиши тўғрисидаги ҳукумат қарорининг ОАВ учун баёнот матнини олган. Ҳужжатнинг нусхасини у ўз эрига жўнатган, у эса танишларига тарқатиб юборган.

Натижада бу ахборот бош вазир Ли Сиан Лунгнинг расмий чиқишидан бир соат аввал ижтимоий тармоқларда тарқалиб улгургани айтилмоқда.

Маҳаллий қонунчиликка кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек 2 минг сингапур доллари (1,4 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солиниши сабаб бўлади.

Сингапур ҳукумати раҳбари 3 апрель куни миллатга махсус мурожаат билан чиқиш қилиб, коронавирус тарқалаётгани сабабли чоралар қатъийлаштирилишини маълум қилди. Мактаблар ёпилишидан ташқари, ҳаётий заруриятга эга бўлмаган барча фаолият тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам коронавирус эпидемияси туфайли чоралар қатъийлаштирилган. Чунончи, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66,9 млн сўмдан 89,2 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид