Жаҳон | 12:50 / 06.04.2020
4876
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда 20 мингга яқин меҳнат муҳожирлари яшаётган ётоқхоналар карантинга олинди

20 мингга яқин меҳнат муҳожирлари яшаётган ётоқхоналар коронавирус инфекцияси тобора авж олиб бораётгани сабабли икки ҳафтага карантинга олинган.

Ҳукумат якшанба куни 120 нафар кишида коронавирус аниқланганини хабар қилди, деб ёзмоқда Guardian нашри.

Бу Сингапурда бир кун ичида касаллик ошишининг энг юқори кўрсаткичидир. Касалланганларнинг аксарияти юқорида айтилган ётоқхоналардаги ишчилар билан боғлиқ.

Одатда Сингапурга Жанубий Осиёнинг кўплаб мамлакатларидан меҳнат мигрантлари қурилишларда ишлашади ва улкан ётоқхоналарга жойлашишади.

Сингапурда бугунги кунгача коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1309тани, касалликдан фориғ бўлганлар 230 нафарни ташкил этмоқда, 6 киши вафот этган.

Аввалроқ, Сингапурда карантин туфайли мактаб ёпилиши ҳақидаги қарор расман эълон қилинишидан аввал тарқатган эр-хотин ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга оид