Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг баланд бино қурилиши пандемия сабабли тўхтатилди
Дунёда энг баланд бино бўлиши кутилаётган Dubai Creek Harbour биноси қурилиши коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилди.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
БААнинг энг йирик девелопери, бинонинг қурилиши билан шуғулланаётган Emaar Properties компанияси қурилишдаги ишларни музлатишга мажбур бўлган. Шунингдек, бошқа объектлар қурилиши ҳам қатъий карантин сабабли тўхтатилган.

Нархи 1 млрд долларга баҳоланаётган Dubai Creek Harbour минораси октябрда ўтиши режалаштирилган “Экспо-2020” халқаро кўргазмаси бошланишигача қуриб битказилиши керак эди. Бино амалдаги энг баланд бино – Бурж-Ҳалифадан (828 метр) 100 метр баландроқ бўлиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, шунингдек, компания ишчиларининг маоши 2 баробарга қисқартирилган.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026