ЖССТ карантин режимини барвақт юмшатмасликка чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти турли давлатлар раҳбариятларини коронавирус пандемиясини тўхтатиш мақсадида киритилган карантин чораларини барвақт бекор қилмасликка чақирди.
Бу ҳақда ЖССТ вакили Кристиан Линдмайер Женевадаги брифингда айтиб ўтган.
“Энг муҳим вазифалардан бири – аввалги позицияларга қайтмаслик учун чекловчи чораларни барвақт юмшатмаслик лозим. Бу гўёки касал одам тўшакдан эрта турса ва эрта ишга уннаб кетса, яна касал ҳолига қайтиши мумкин бўлгандек гап”, деб айтган Линдмайер.
У ЖССТ давлатлар ёки минтақалар учун коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича чораларни юмшатиш борасида умумий тавсияларга эга эмаслигини таъкидлаб ўтган.
Бу орада Австрия Европа давлатларидан биринчи бўлиб карантин режимини юмшатишини эълон қилди. Австрия канцлери Себастьян Курц твиттерда кейинги ҳафтадан кичик дўконлар ишини тиклаш, кейин эса секин-аста меҳмонхоналар ва ресторанлар очилиши режалаштирилаётганини айтган. Унинг айтишича, Австрия ўзига карантинни юмшатишга ижозат бера олади, чунки у касаллик тарқалишига қарши бошқаларга кўра самаралироқ жавоб берган.
Шунингдек, Чехияда 9 апрелдан хобби учун товарлар сотувчи нуқталар ишлашига, 14 апрелдан эса фуқароларга мамлакатни асосли сабабга кўра тарк этишга рухсат берилмоқчи.
Шунингдек, Дания ҳам карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режасини тақдим қилди. Бу ерда 15 апрелдан болалар боғчалари ва бошланғич мактаблар фаолиятини қайта бошлаш режалаштирилган. Бироқ Дания бош вазири Метте Фредриксен бошқа чекловчи чоралар 10 майгача, оммавий тадбирларга тақиқлов эса августгача амал қилишини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024
ЖССТ mpox билан касалланиш 22 ой ичида рекорд даражага чиққанини маълум қилди
10:30 / 23.10.2024