Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Карантиндан кейин» — Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тадбирлари қачон бошланиши ҳақидаги саволга жавоб берилди
Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларининг иккинчи босқичи карантин даври тугаганидан кейин ўтказилади.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров АОКАдаги брифингда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларининг иккинчи босқичи карантин даври тугаганидан кейин ўтказилиши ҳақида маълум қилди.
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (2015 йил 5 мартдаги 2658-сон) талабларига асосан ҳар йили 1 апрелдан 20 майга қадар вилоят мудофаа ишлари бошқармаларида олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни дастлабки танлаш тадбирларининг (индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш) иккинчи босқичи ўтказилиши кўзда тутилган.
Бироқ, ҳозирги кунда бутун дунё миқёсида коронавирус инфекцияси юқори суръатларда тарқалаётгани ҳамда республикамиздаги карантин режимини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар сабабли Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларининг иккинчи босқичи карантин даври тугаганидан кейин ўтказилиши белгиланди», дея Баҳром Зулфиқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
12:18 / 23.05.2026