Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга қарши вакцинани яратиш устида 70дан кўпроқ давлат ишламоқда – ЖССТ
Коронавирусга қарши вакцина ва уни даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар “мислсиз тезликда” олиб борилмоқда. Таъкидланишича, 70 дан кўпроқ давлат вакцинани яратиш устида иш олиб бормоқда.
Фото: Getty Images
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевадаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, вакцинани яратиш жараёнини тезлаштириш учун олиб борилаётган тадқиқотларга 70 дан кўпроқ давлат қўшилган. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ компания ва ташкилотлар бу йўналишда иш олиб бормоқда.
“Вирус геноми январь бошида тузилган ва бутун дунёга тарқатилган. Бу эса тестлар ишлаб чиқишга ва вакцина устида ишларни бошлашга имкон берган”, деб айтган ЖССТ раҳбари.
Унинг таъкидлашича, ЖССТ яқин орада вакцинани ишлаб чиқишни тезлаштириш ва барча давлатлар вакцинани олиши учун унинг адолатли тақсимланиши бўйича ташаббусни эълон қилади.
“Вакцина ва дори-дармон тайёр бўлганда, биз уларни бутун дунё бўйлаб етказа оладиган ҳолатда бўлишимиз керак. Бунда бадавлатлар ва ночорлар орасида фарқланиш бўлмаслиги лозим”, деб айтган Гебрейесус.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026
Олимлар Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқишди
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
18:37 / 21.09.2025