Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» ходимлари тақдири нима бўлади?
Темирйўл орқали республика бўйлаб йўловчи ташиш фаолияти тўхтатилгач, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кўплаб ходимларини ўз ҳисобларидан таътилга чиқарган эди. Жамият бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда ушбу ҳолатга изоҳ берди.
«Ҳукумат қарорига биноан, карантин даврида мажбурмиз, ходимларимиз меҳнат таътилига чиқарилган ва ойлиги сақланмаган ҳолатда ўз хоҳишига биноан таътил олишган. [Қолган] ходимларимиз масофадан ишлашга ўтказилган.
Албатта, карантин тугагач, бу ходимларимиз ҳаммаси ўз жойларига қайтиб, иш фаолиятини давом эттиради. Бу – вақтинча чора», деди Умидилла Ибрагимов.
Унинг қўшимча қилишича, «Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл соҳасида етишиб чиқаётган кадрларни иш билан таъминлашда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев меҳнат қонунчилигига зид равишда ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқараётган ташкилотларни танқид остига олганди.
«Айрим идора ва ташкилотлар ходимларини шундай вақтда қўллаб-қувватлаш ўрнига ўз ҳисобларидан мажбуран меҳнат таътилига чиқариб юбормоқда. Бундай ҳолатни биз «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ходимлари мисолида ҳам кўряпмиз. Бу – аввало ташкилотнинг ўз ходимларига нисбатан номардлиги бўлади», – деганди Расул Кушербаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
20:15 / 25.02.2026
Президент саноат корхоналари қувватини ошириб, 2 мингта юк вагони ишлаб чиқаришни буюрди
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
22:20 / 02.12.2024