Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро К.З. опий гиёҳвандлик воситасини яширинча сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шундан сўнг, фуқаро К.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида бу ерда ҳам наркотик ва бошқа кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний равишда яширинча сақланаётганлиги фош этилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Б.дан жами 3,95 гр. Опий гиёҳвандлик воситаси ҳамда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган
89 дона «Трамадол» таблеткалари, 3 дона «Прегабалин» капсулалари, 1 дона 10 мл. «Тропикамид» дори воситалари олиб қўйилди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:26 / 05.05.2026
Давлат чегарасидаги ноқонуний туннел учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
18:54 / 06.04.2026