Ўзбекистон | 16:37 / 07.04.2020
11791
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг маслаҳатчиси коронавирусдан ярим миллион киши ўлиши мумкинлиги ҳақида январдаёқ айтгани маълум бўлди

АҚШ ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Фото: Pete Marovich / Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Питер Наварро январдаёқ  давлат раҳбарини коронавирус эпидемияси оқибатларидан огоҳлантиргани маълум бўлди. The New York Times газетаси унинг ҳисоботини чоп этди.

Газетада қайд этилишича, Америка президенти чора кўришни 29 январдаги огоҳлантиришдан анча кейин бошлаган. Наварро вирус АҚШга триллионлаб долларга тушиши мумкинлигини ёзган. 

Ҳисоботда айтилишича, вакцина йўқлиги натижасида миллионлаб кишилар касалланиш ёки ўлим хавфига дуч келади.

Оқ уй маслаҳатчиси ярим миллион америкалик коронавирусдан вафот этиши мумкинлигини эслатган. Наварро шунингдек, эпидемиянинг пандемияга айланиб кетишини ёзган. 23 февралдаги иккинчи ҳисоботида эса у 100 миллион киши касалликка чалиниши ва 1,2 миллион киши вафот этишини таъкидлаган.

АҚШ ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди (350 мингдан ортиқ). Вафот этганлар 10 мингдан ошди, тузалганлар сони 19 минг кишини ташкил этмоқда.

Мавзуга оид